Исроилда бола музейдаги қадимий кўзани тасодифан синдириб қўйди

    Исроилдаги музейга саёҳат чоғида тўрт ёшли бола тасодифан 3500 йиллик кўзани синдириб қўйди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

    Ҳайфадаги Хехт музейининг таъкидлашича, кўза милоддан аввалги 2200-1500 йиллар оралиғидаги бронза даврига оид бўлиб, у нодир қадимий буюмлардан саналади.

    У музейнинг кириш қисмида ойнасиз намойиш этилган. Чунки музей археологик топилмаларни ана шундай намойиш этишда “ўзига хос жозиба” бор деб ҳисоблайди.

    Боланинг отаси Алекснинг сўзларига кўра, ўғли кўзани ўзига бироз тортган, чунки у кўзанинг ичида нима борлигини кўрмоқчи бўлган. Бунинг оқибатда кўза тушиб кетган ва синган. Эркак ўғлини бир уюм кўза парчалар ёнида кўриб, ўзини йўқотиб қўйган ва дастлаб бу ишни унинг боласи қилмаган, деб ўйлаган. Қўрқиб кетган ўғлини тинчлантиргандан сўнг, қоровул билан гаплашган.

    Археологик ва бадиий буюмларни тўплайдиган Хехт музейининг айтишича, воқеадан бир неча кун ўтиб бола оиласи билан кўргазмага таклиф қилинди.

    Муассаса аллақачон синган кўзани тиклайдиган мутахассис топган, деб хабар беради korrespondent.net.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates