Нетаняху Ғазодаги ҳар бир гаровга олинганлар учун пул ваъда қилди

    Нетаняху: Ғазодан Исроилга гаровга олинган одамни қайтариб берганлар беш миллион доллар олади.

    Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняхунинг айтишича, камида бир нафар гаровга олинганни Исроилга қайтарган ҳар бир киши оиласи билан Ғазо секторини хавфсиз тарк этиши мумкин, шунингдек, беш миллион доллар олади.

    “Мен бу вазиятдан чиқишни истаганларга мурожаат қиламан. Бизга гаровга олинганларни (камида бир кишини) олиб келган киши оиласи билан сектордан (Ғазо) хавфсиз чиқиб кетиши мумкин. Биз ҳам унинг ўрнига (гаровга олинган учун) беш миллион доллар берамиз. Танланг, танлов сизники”, деди Нетаняху Ғазога ташрифи чоғида.

    2023 йил 7 октябрда Исроил Ғазо секторидан мисли кўрилмаган ракета ҳужумига учради. Шундан сўнг Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати жангарилари чегара ҳудудларига кириб, ҳарбийлар ва тинч аҳолига қарата ўт очган ва 200 дан ортиқ кишини гаровга олган. Расмийларга кўра, Исроил томонида 1,2 мингга яқин одам ҳалок бўлган, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates