Исроилнинг Байрутга ҳужуми оқибатида турар-жой биноси вайрон бўлди

    Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолётлари Ливан пойтахтининг жануби-шарқий қисмидаги Даввар-Тайюни ҳудудига ракета ҳужуми уюштирди.

    Бу ҳақда ТАСС мухбирига маҳаллий фуқаро мудофааси хизматидаги манба маълум қилди.

    “Ҳаво ҳужуми оқибатида турар-жой биноси бутунлай қулаб тушди ва Хорш-Байрут шаҳар парки ҳудудидаги туннель ёнидаги ўтиш жойини ва аэропортга борадиган йўлни тўсиб қўйди”, деди у.

    Унга кўра, портлаш содир бўлган жойга қутқарув гуруҳлари етиб келган ва вайроналарни тозалашга киришган.

    “Ушбу кўп қаватли бинода “Ҳизбуллоҳ” шиа ташкилотининг идоралари ёки объектлари бўлмаган, биринчи қаватда нотариус идораси бўлган”, деб таъкидлади суҳбатдош. Ҳозирча эҳтимолий қурбонлар ва жароҳатлар ҳақида маълумот йўқ.

    Эрталаб Исроил қўмондонлиги томонидан шаҳарни бомбардимон қилиш ҳақида юборилган огоҳлантиришдан сўнг, ушбу даҳадаги барча уйлардан аҳоли эвакуация қилинганди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates