Танзанияда бинонинг қулаб тушиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 84 киши жароҳатланди

    Танзанияда энг катта бозор жойлашган Дар эс-Салом марказидаги Кариаку туманида бино қулаб тушди.

    Бу ҳақда мамлакат президенти Самия Сулуху Ҳасан видеомурожаатида маълум қилди.

    Маълумотларга кўра, қутқарувчилар бино вайроналари остидан 13 кишининг жасадини олиб чиқиб, камида 84 кишини қутқарган.

    Дар эс-Салом минтақавий комиссари Альберт Чаламилнинг айтишича, вайрон бўлган бино ертўласида ҳамон одамлар бор. Улар кислород ва сув билан таъминланганини таъкидлади.

    “Уларнинг аҳволи барқарор ва биз уларни ҳаётини сақлаб, қутқариб қолишларига ишонамиз”, дея қўшимча қилди у.

    Ҳодиса сабаблари номаълум, бироқ гувоҳларнинг сўзларига кўра, бунга бинонинг ер ости қаватларини кенгайтириш ишлари сабаб бўлган. Қайд этилишича, Танзания президенти Самия Сулуху Ҳасан қулаш сабабларини аниқлаш, шунингдек, бош вазир Кассим Мажалива бошчилигида Кариакудаги барча биноларнинг ҳолатини текширишни буюрди, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates