Al Jazeera: Ғазода БМТ гуманитар ёрдам карвони ўққа тутилди

    Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказаётган БМТ машиналарига ўқ узилди ва уларнинг юклари ўғирланди.

    Қатарнинг Al Jazeera телеканалига кўра, ҳужум оқибатида уч нафар ҳайдовчи жароҳатланди.

    Қайд этилишича, Фаластин анклавининг марказий қисмида БМТ гуманитар ёрдам карвонига ҳужум қилинган. Жанубий чегарадан Дайр ал-Балаҳ шаҳри томон ҳаракатланган 20 юк машинасидан 14 тасига ўқ узилган ва улар олиб кетаётган озиқ-овқатлар ўғирланган.

    Ўтган йилнинг 7 октябрь куни Ғазо секторидан Исроил ҳудудига Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракати жангариларининг кириб келиши, чегарадаги аҳоли пунктлари аҳолисининг ўлдирилиши ва асирларнинг гаровга олинишидан кейин Яқин Шарқдаги вазият кескин ёмонлашди. Бунга жавобан Исроил Ғазода ҲАМАСнинг ҳарбий ва сиёсий тузилмасини йўқ қилиш ва ўғирлаб кетилганларнинг ҳаммасини озод қилиш мақсадида операция бошлади, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates