Яманнинг “Ансор Аллоҳ” исёнчи ҳаракатидан ҳусийлар Тел-Авив ҳудудидаги Исроил ҳарбий объектларига ҳужум қилди. Бу ҳақда исёнчилар томонидан тузилган қуролли кучлар вакили Яҳё Сария маълум қилди.
“Яман қуролли кучларининг ракета кучлари босиб олинган Яффо туманидаги (Тел-Авив) душман Исроилнинг иккита муҳим ҳарбий объектига иккита гипертовушли “Фаластин-2” баллистик ракеталари билан ҳужум қилиб, ҳарбий операция ўтказди”, дея ҳаракат вакили ҳуcийларга тегишли Al-Masirah телеканали орқали маълум қилди.
Унга кўра, Тел-Авивга ракета зарбаси Исроилнинг Яманга ҳужуми билан бир вақтда амалга оширилган. “Операция Исроилнинг пойтахт Сана ва Ал-Ҳодейда вилоятидаги тинч аҳоли нишонларига қарши ҳужуми билан бир вақтга тўғри келди, бизнинг жавобимиз табиий ва қонуний эди”, деди Сариа.
Пайшанба куни эрталаб Исроил Яман ҳудудидаги ҳусий нишонларига қаттиқ зарба берди. Бундан бироз олдин Исроил ҳарбийлари Ямандан отилган ракетани тутиб олгани ҳақида маълум қилган эди, деб хабар беради tass.ru.
Al-Masirah телеканалига кўра, Исроил ҳаво ҳужумлари оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлган.