Унда «Китаб ал-масалик вал-мамалик» асарининг бевосита Марказий Осиё минтақаси тарихий географияси билан боғлиқ «Хуросон» ва «Мовароуннаҳр» иқлимларининг таржимаси амалга оширилган. Асар таржимасига ўзига хос тарзда янгича ёндашилган. Таржима учун асарнинг араб тилидаги (11 та) ва форсий таржимасидаги (8 та) қўлёзма ва нашрлардаги матнлари жалб этилган.
Ушбу китоб ЎзР ФА Шарқшнунослик институти катта илмий ходими Равшан Худайберганов таржимаси ва тегишли тадқиқоти асосида 100 нусхада «Фан» нашриёти томонидан нашр этилди.
Китоб Марказий Осиёнинг ўрта асрлар тарихий географиясини ўрганишда асосий манбалардан бири сифатида тарихчи мутахассис ва умуман китобхонлар диққатига тақдим этилади.
Абу Исҳоқ ал-Форисий ал-Истахрий (тахм. 850—934) — географ олим, Эроннинг Форс вилоятида яшаган. Эронзамин, Мовароуннаҳр, Арабистон ярим ороли, Миср, Испания, Мағриб (Шимолий Африка) мамлакатларига саёҳат қилган.