Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ш.С.” МЧЖ раҳбари Л.Ё. ва бошқалар МЧЖ савдо дўкони ва ертўласида 8 турдаги жами 1 395 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини ҳамда 570 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.