Томонлар жорий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ҳамда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий муносабатларни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Италия бизнесининг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши таъкидланди – сўнгги йилларда республикада Италия капитали иштирокидаги корхоналар сони сезиларли даражада ошди, энергетика, металлургия, кимё саноати, машинасозлик, тўқимачилик саноати каби янги йўналишларда алоқалар ўрнатилди.
Италия компанияларини Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш мақсадида биргаликда иш олиб боришнинг механизмлари кўриб чиқилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.