Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон – Италия стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Якунда икки томонлама битимлар тўплами имзоланди.








