Италияда автобус ҳалокатга учради, 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

    Италия шимолида йўловчи автобуси ҳалокатга учради. Италия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, камида 21 киши ҳалок бўлган, 12 киши жароҳатланган ва қолганлар бедарак йўқолган.

    Автоҳалокат Венециянинг материк минтақаси – Озодлик кўприги орқали шаҳарнинг орол қисмига автомобиль ва темир йўл кўприги орқали боғланган Местре ҳудудида содир бўлди. ОАВ маълумотларига кўра, автобус вокзал яқинида 30 метр баландликдан пастга тушиб кетган. Оқибатда электр симларига тўқнашиб, ёниб кетган.

    Италия ички ишлар вазири Маттео Пьянтедозининг таъкидлашича, автобус хусусий компанияга тегишли бўлган. Ундан нима мақсадда фойдаланилгани ҳали аниқланмаган. Тахминларга кўра, салонда сайёҳлар, жумладан, чет элликлар ҳам бўлган.

    Маҳаллий ОАВ ҳалок бўлганлар орасида икки нафар бола ҳам борлигини хабар қилди. Кўплаб жабрланувчилар оғир аҳволда шифохоналарга етказилган. Қутқарувчилар воқеа жойида одамларни қидиришни давом эттирмоқда. Шу билан бирга, тезкор хизмат ходимлари қурбонлар сони ортиши мумкинлигига айтмоқда, деб хабар беради mir24.tv.

    Италия бош вазири Жоржа Мелони ҳукумат номидан ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Ўз навбатида, республика Президенти Сержо Маттарелла автоҳалокатни даҳшатли фожиа деб атади.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates