баннер
26 мар 2025
00:57

    Италиянинг Пантеллерия оролидан Қадимги Рим тангалари топилди

    Италиянинг Пантеллерия оролидан археологлар Қадимги Римнинг республика даврига оид 27 та кумуш танга топишди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

    Танглалар милоддан аввалги VII асрда ташкил этилган қадимги юнон колониясининг мустаҳкамланган қисми бўлган акрополь ҳудудида олиб борилган қазишмалар пайтида топилган.

    Тюбинген университети олими, тадқиқот раҳбари Томас Шефер милоддан аввалги 94-74 йилларга оид тангалар қароқчилар ҳужуми пайтида яширилган бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Топилма Ўрта ер денгизидаги республика даври воқеалари ва савдо шартномалари ҳақида қимматли маълумотлар беради.

    Тангалар яқинда ёққан кучли ёмғир туфайли топилди, боиси ёмғир тупроқни юмшатган, бу эса қадимий топилманинг баъзиларини тош остидан топиш имконини берди.

    2010 йилда археология боғидан худди шу даврга тегишли 107 та Рим тангалари топилганди.

    Бундан олдинроқ, мазкур ҳудудда императорлар – Цезарь, Тит ва Агриппинанинг учта машҳур ҳайкаллари топилган, деб хабар беради korrespondent.net.


    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech