Италиянинг «Tecon» бренди Ўзбекистонда ўз маҳсулотини ишлаб чиқаради

    Саноат 5 апрел 2022 2255

    Италиянинг «Tecon» компанияси қарийб 300 минг евролик ишлаб чиқариш қувватлари ва корхоналарга хизмат кўрсатиш марказини ўз ичига олган янги лойиҳани Ўзбекистонда амалга оширишни мақсад қилган. «Ўзчармсаноат» уюшмасида бўлиб ўтган учрашувда лойиҳани амалга оширишга доир ташкилий-амалий масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

    Маълумот учун, «Tecon» 40 йилдан буён пойабзал саноати учун технология ва бутловчи қисмлар етказиб бериш билан шуғулланиб келади. Ўзининг фаолияти давомида «Tecon» Италиянинг миллий брендига айланишга муваффақ бўлди. Компания дунёда ўз ўрнига эгадир.

    Учрашувда компания менежери Камилла Тавитти «Tecon» компанияси раҳбари Жоржио Меникони 8 йил аввал Ўзбекистонга ташриф буюриб, мамлакатимизнинг имкониятлари ва ишлаб чиқариш қувватлари билан танишгани, улкан салоҳиятдан руҳланганини таъкидлади. Бугунги кунда бу салоҳият очилмоқда, – деди Камилла Тавитти – мамлакатимизда инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар, очиқ ва либерал пул-кредит сиёсати, бизнесни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва давлат кафолатлари мавжуд. Айнан шу омиллар янги лойиҳани амалга оширишга туртки бўлди.

    Мулоқотда Ўзбекистон чарм-пойабзал саноатининг ишлаб чиқариш салоҳияти, экспорт географиясига оид тақдимотлар ўтказилди. Италия компанияси мамлакатимиз ҳудудларидаги ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюришдан олган таассуротлари билан ўртоқлашди, технологик жараёнлар ва ҳудудларнинг салоҳиятини юқори баҳолади.

    «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизматининг хабар беришича, яқин кунларда Италия компанияси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланади. Шундан сўнг янги ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича дастлабки ишлар бошланади, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates