ИТБ билан «яшил» иқтисодиётга ўтиш доирасида инновациялар ва технологик модернизацияни молиялаштиришга келишилди

    Жорий йил 6 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад ал-Жассир билан видеоконференция тарзида музокаралар ўтказди.

    Томонлар ИТБнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон бўйича мамлакат стратегияси бандларини ижро этиш жараёнини кўриб чиқдилар. Қайд этилишича, жалб этилган инвестициялар ҳажми белгиланган режаларга тўғри келади ва 2026 йил якуни бўйича 1,2 миллиард долларлик умумий кўрсаткичнинг 50 фоизини ташкил этади. Шу билан бирга, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳалар ИТБ ITFCнинг шўба корхонаси – Халқаро Ислом савдо ва молия корпорацияси томонидан муддатидан икки йил олдин амалга ошириляпти, ва бугунга келиб умумий ҳажмнинг 90 фоизини ташкил этади.

    Энергетика, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, ирригация ва сув ресурсларини бошқариш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ДХШ тамойиллари бўйича биргаликда шакллантирилган янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича навбатдаги тадбирлар муҳокама этилди.

    ИТБ раҳбарияти лойиҳаларни, жумладан, «яшил» иқтисодиётга ўтиш доирасида инновациялар ва технологик модернизацияга қўшимча маблағлар ажратиш орқали келгусида ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates