Ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимини яратиш маъмурий ислоҳотларнинг устувор йўналиши

    Фикр 26 декабр 2022 1978

    Жорий йил 20 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси ўқиб эшиттирилди.

    Давлатимиз раҳбари томонидан мазкур Мурожаатномада 2022 йилда эришилган ютуқлар билан бир қаторда, барча соҳаларда ечимини кутаётган муаммолар танқидий мушоҳада қилинди.

    Президентимиз биринчи йўналиш сифатида ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтишни таклиф қилди ва «қўл бошқаруви»дан аниқ натижага ишлайдиган тизимли бошқарувга ўтиш вақти келганини, вазирлик ва идоралар сонини эса ҳозирги 61 тадан 28 тага камайтириш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

    Ўз навбатида, Мурожаатнома асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланди. Мазкур ҳужжат билан ижро этувчи ҳокимият органлари штат бирликлари, шу жумладан раҳбар лавозимларини 30 фоизгача мақбуллаштириш ва адолатли меҳнатга ҳақ тўлаш тизими жорий этиш белгиланди.

    Фармонда қайд этилишича, 2023 йил 1 январдан Ҳукумат аъзоси бўлган ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг Вазирлар Маҳкамасининг таркибий тузилмаларидан мустақил равишда Бош вазир билан тўғридан-тўғри ишлаш тизими жорий этилади.

    Бундан ташқари, Ҳукуматнинг ижро этувчи тузилмасида ўзгаришлар амалга оширилди, унинг таркибидаги бир нечта тузилма тугатилди, Вазирлар Маҳкамаси тизимини 21 та вазирлик ташкил этиши белгилаб берилди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 24 та вазирлик мавжуд, 12 та давлат бошқарув органи тугатилиши, уларнинг вазифа ва функциялари тегишли вазирлик ва идораларга ўтказилиши белгиланди.

    Шунингдек, 2023 йил 1 январдан бошлаб ихчам, профессионал бошқарув тамойилларига асосланган ва самарадорликка йўналтирилган республика ижро этувчи ҳокимият органларининг вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларни ўз ичига оладиган яхлит тизим шакллантирилиши қайд этилди.

    Шу билан бирга, 2023 йил 1 февралга қадар мазкур фармон талабларидан келиб чиққан ҳолда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Бир сўз билан айтганда, ушбу ҳужжат замонавий талабларга жавоб берадиган ихчам давлат бошқаруви тизимини шакллантириш, ижро механизмини такомиллаштиришга бевосита хизмат қилади.

    Зиёда Тўрабоева,

    ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга

    қарши курашиш кафедраси катта ўқитувчиси.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates