баннер
13 апр 2025
16:45

    Избоскандаги масжидда ҳалок бўлганларнинг яқинларига моддий ёрдам берилди

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Андижон вилояти Избоскан туманидаги бахтсиз ҳодиса рўй берган “Аҳмадали ҳожи“ жоме масжидини мутасаддилар иштирокида кўздан кечирди.

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизматининг хабар беришича, муфтий воқеа туфайли таъзияли бўлган хонадонларга бориб, ҳамдардлик билдирди. Қуръони карим оятлари ўқилиб, марҳумлар ҳақига бағишланди.

    Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламолар вафот этганларнинг жаноза намозларида, маърака-маросимларида ҳақларига дуолар қилишди. Марҳумларнинг яқинларига моддий-маънавий тасалли берилди. Тан жароҳати олиб, шифохоналарда муолажа олаётганларга тез фурсатда соғайиб кетишларини тиланди, — дейилади хабарда.

    Шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан моддий ёрдамлар берилди. Шу билан бирга, амалдаги қонунчиликка асосан моддий ёрдам пуллари ҳам тўлаш назарда тутилган.

    Масжиднинг талафот кўрган қисмини қайта тиклаш ишлари учун ҳам белгиланган тартибда маблағлар ажратилади.

    Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 31 март куни Андижон вилояти, Избоскан тумани “Мирзо Улуғбек“ МФЙ, Янгибозор кўчасида жойлашган масжид ҳудудидаги таҳоратхонада газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида 3 нафар фуқаро вафот этиб 10 нафар фуқаро эса турли даражада тан-жароҳати олиб шифохонага ётқизилганди. Шунингдек, масжидда юз берган портлаш бўйича жиноят иши қўзғатилганди.


    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech