Жаҳон банки экспертлари билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди

    Халқаро ҳамкорлик 28 сентябр 2023 868

    Жорий йил 27 сентябрда Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М.Қодирхонова Ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича катта мутахассиси, лойиҳа раҳбари Роберт Вробель бошчилигидаги Жаҳон банки делегацияси вакиллари билан учрашди.

    Мулоқотда Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасида стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилгани, бир қанча йўналишларда қатор лойиҳалар амалга оширилгани айтиб ўтилди.

    Шунингдек, учрашувда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка барҳам бериш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш, уларнинг давлат ишларини бошқаришдаги ролини ошириш, ёшлар сиёсати ҳамда ҳозирги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, рўй бераётган барча ўзгариш ва янгиланишлар ҳақида фикр алмашилди.

    Ўз навбатида, сенатор Малика Қодирхонова хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва янгиликларга тўхталди.

    – Қонун бугунги кунда хотин-қизлар ҳамда вояга етмаганларга нисбатан содир этилаётган турли хил зўравонлик ҳолатларига нисбатан қатъий жазо чораларини белгилаш билан бир қаторда, бундай салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир, – деди М.Қодирхонова.

    Шунингдек, Роберт Вробель сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар, айниқса хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларни турли тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоялаш борасидаги ишларни юқори баҳолади.

    Мулоқот давомида томонлар 2023–2024-йилларда Жаҳон банкининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасидаги ислоҳотлар тўғрисида сўз юритдилар.

    Учрашув якунида Жаҳон банки мутасаддилари ҳамкорликдаги алоқаларни янада такомиллаштириб боришга тайёр эканликларини билдирди ва келгусида қилинадиган ишлар юзасидан келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates