Жалолиддин Мангубердига тегишли «Яда» тошининг асли Буюк Британияда сақланиши маълум бўлди

    Биласизми? 7 январ 2025 503

    Жалолиддин Мангубердига мансуб яда тоши бугунги кунда Британия музейида сақланмоқда, дея хабар бермоқда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати.

    Ушбу тош ўймакорлик ва гравюрали ишланиш техникасида тайёрланган бўлиб, ислом маданиятига оид архитектурага мансуб нодир экспонат ҳисобланади.

    Унинг баландлиги 29, кенглиги 50, қалинлиги 32 сантиметрни ташкил этади. Оғирлиги эса 42,5 килограмга тенг.

    Тош Эрон ҳудудидан топилган ва сотиб олинган. У музейда №1990.06.12.1 рақами билан қайд қилинган бўлиб, милодий 1230-1231 йилда ишлангани манбаларда қайд этилган.

    Экспонатга “мазкур тош Жалолиддин Хоразмшоҳ умрининг охирги йилларидаги шарқий Туркия, шимоли-ғарбий Эрон ва Озарбайжондаги ҳарбий юришларидан хабар беради”, деган таъриф берилган.

    Мирзо Улуғбекнинг "Тўрт улус тарихи" китобида ҳам яда (жада) тоши ҳақида қайд этиб кетилган. Унда, турклар ёмон ниятлардан қочиш учун фол очишда ишлатгани айтилган.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates