«Ишчи касблар йилида мамлакатимизнинг 10 та коллежини халқаролаштириш режалаштирилган. Унинг асосий мақсади - Қозоғистон коллежларининг жаҳон миқёсида рақобатбардошлигини ошириш ва таълим дастурларини халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашдан иборат. Менежментнинг энг яхши халқаро тажрибаларини жорий этиш учун хорижлик менежерларни жалб этиш орқали коллежларни бошқаришнинг илғор глобал моделларини жорий этиш амалга ошириляпти», — деди у.
Унинг таъкидлашича, мазкур ишлар доирасида ўқитувчилар хорижий коллежлар билан тажриба алмашиб, ўз касбий савияларини оширадилар. Ўқувчилар эса қайд этилган таълим муассасаларида академик ҳаракатчанлик тартибига кўра ўз таълимини такомиллаштириб боради, деб хабар беради Kazinform.
«Натижада коллежларнинг рақобатбардошлиги ошиб, таълим сифати халқаро даражага кўтарилади», – дейди Ғани Бейсембаев.