2024 йилда дунё аҳолиси аввалги йилга нисбатан қарийб 82 миллион кишига кўпайди. Ушбу маълумотлар Германиянинг жаҳон аҳоли жамғармаси (Deutsche Stiftung Weltbev lkerung, DSW) томонидан тақдим этилди.
Ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йилнинг 1 январига келиб дунё аҳолиси 8,156 миллиард кишига етди. Шу билан бирга, Германия аҳолиси йил давомида аввалги даражада сақланиб қолди ва тахминан 84 миллионни ташкил этмоқда.
Аҳолининг ўсиши биринчи навбатда Африкада кузатилмоқда. Кейинги йигирма йил ичида ушбу қитъада яшовчи одамлар сони икки баравар кўпайиши мумкин, дейди DSW экспертлари.
БМТ маълумотларига кўра, 2037 йилда дунё аҳолиси биринчи марта 9 миллиарддан ошиши мумкин, деб хабар беради tass.ru.