Жанубий Корея билан электрон ҳукумат ва рақамлаштириш соҳаларида ҳамкорлик ривожлантирилади

    Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос бошчилигидаги делегация хизмат сафари билан Корея Республикасида бўлиб турибди.

    Вазирлик матбуот хизматининг маълумотига кўра, Сеулда бўлиб ўтаётган мулоқотларда “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Корея маркази” қўшма лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

    Ушбу ташриф Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма лойиҳасининг таркибий қисмларидан бири бўлиб, унинг мақсади Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш, ахборот-коммуникация технологияларини рақамлаштириш соҳасида ўзаро ҳамкорликни янги поғонага олиб чиқишдан иборат. Шунингдек, сунъий интеллектни ривожлантириш, электрон ҳукумат архитектураси ва тузилмасини оптималлаштириш ва рақамли кўникмаларни ошириш назарда тутилган.

    Шу мақсадда Корея Республикаси Давлат бошқаруви ва хавфсизлик вазирлиги Рақамли ҳукумат бюроси бош директори Со Борам билан музокаралар ўтказилди.

    Мулоқот чоғида Олег Пекос Корея Республикаси ахборот технологиялари ва электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича дунёда ҳақли равишда етакчи ўринни эгаллаб туришини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, Жанубий Корея Ўзбекистоннинг ушбу соҳалардаги асосий стратегик шерикларидан бири экани таъкидланди.

    Музокараларда томонлар ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, хусусан, электрон ҳукуматни ривожлантириш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини рақамлаштириш, сунъий интеллект бўйича Корея Республикасининг илғор тажрибасини ўрганиш, таълим, икки давлат технопарклари ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates