Yonhap: Жанубий Корея президенти импичменти бўйича Конституциявий суднинг илк мажлиси 27 декабрда ўтказилади

    Корея Республикаси Конституциявий суди 27 декабрь куни президент Юн Сок Ёлнинг импичменти бўйича дастлабки суд мажлисини ўтказиши керак.

    Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.

    Душанба куни ташкилий масалалар муҳокамасига бағишланган биринчи суд мажлиси бўлиб ўтди. Конституциявий суд бошқа импичмент ишлари қаторида Юн Сок Ёлнинг ишини устувор масала сифатида кўриб чиқишини айтди. Аввалроқ адлия вазири ва бир қатор юқори лавозимли амалдорларга нисбатан импичмент эълон қилинган эди. 27 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 14:00 да бошланиши режалаштирилган йиғилишда президент иштирок этиши шарт эмас.

    14 декабр куни парламент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилди, аммо якуний қарорни Конституциявий суд чиқаради. Унинг ҳукм чиқариши учун 180 кун бор.

    Суддаги тўққиз ўриндан учтаси ҳозирда вакант. Конституциявий суд тўғрисидаги қонунга кўра, президентни ҳокимиятдан четлатиш учун олти нафар судья парламентни қўллаб-қувватлаши керак. Бундан ташқари, кворум камида етти нафар судьядан иборат эканлиги кўрсатилган. Аммо кузда, бошқа бир вазиятда, суд ишламай қолишининг олдини олиш учун ўзига ушбу талабни бажармасликка вақтинча рухсат берган эди.

    Конституциявий суд раиси вазифасини бажарувчи декабрь ойида суд эшитувини бошлаш учун олти нафар судья етарли эканлигини, бироқ президентнинг импичменти бўйича судда ҳукм чиқариш учун бу етарлими ёки йўқлигини аниқлаш учун кейинги муҳокамалар зарурлигини маълум қилган эди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates