“Президент Юн Сок Ёлга қарши импичмент лойиҳаси эртага парламентда тақдим этилади ва у бўйича овоз бериш 6-7 декабрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган”, деб ёзади агентлик.
Агентлик маълумотларига кўра, партия раҳбарияти президентнинг ҳарбий ҳолат эълон қилганига нисбатан жамиятда салбий кайфият кучайган бир шароитда импичмент жараёнини тезлаштиришга қарор қилган.
Парламент импичмент лойиҳасини тақдим этиш учун 5 декабрь куни ярим тунда йиғилиши керак. Импичмент лойиҳаси тақдим этилгандан сўнг, овоз бериш 24 соатдан кейин, лекин 72 соатдан кечиктирмасдан ўтказилиши керак, деб хабар беради ria.ru.