Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги Элчихонаси огоҳлантириш билан чиқди

    Шу йилнинг 3 декабрь куни Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилинди. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси ушбу мамлакатдаги Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди.

    "Ҳурматли ватандошлар!

    Хабарингиз бор 3 декабрь куни Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилинди.

    Бугунги кунда мамлакатда юзага келаётган ички сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда, барчангиздан Жанубий Кореяда турли хил митинглар ва намойишларда иштирок этмасликка, одамлар гавжум жойларга бормасликка, ўзингизнинг шахсий хавфсизлигингиз ва соғлигингизни эҳтиёт қилишга чақириб қоламиз", дейилади хабарда.

    Зарурат бўлган ҳолатда қуйидаги телефон рақамга мурожаат қилишингиз сўралди:

    +82 10 3213 4505

    +82 10 2909 4334

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates