Жанубий Кореяда билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик мустаҳкамланади

    Жанубий Кореядаги бўш иш ўринларига ўзбекистонлик ишчиларнинг кўпроқ кириб келишини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

    Корея Республикасида бўш иш ўринларига белгиланган квоталар учун ўзбекистонлик ишчиларни кўпроқ кириб келишини таъминлаш мақсадида корейс иш берувчилари ўртасида кенг тарғибот ишлари олиб бориляпти.

    Хусусан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Квангжу шаҳридаги ваколатхонаси ходимлари “Heechang C&F Co., Ltd.» корхонаси бошқарув директори Канг Ҳи Дае билан учрашув ўтказдилар.

    Унда меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик масалалари юзасидан музокаралар олиб борилди.

    Компания раҳбари ташкилотда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг корхона иш самарадорлигига муносиб ҳисса қўшаётганини, меҳнат муносабатларида интизомли ҳамда ишга масъулият билан ёндашуви каби ижобий хислатлари билан ажралиб туришини эътироф этди.

    Мулоқот якунида келгусида мазкур корхонадаги бўш иш ўринларига ўзбекистонлик ишчиларни жалб этишга келишиб олинди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates