Жанубий Кореяда президентлик сайловлари бошланди

    3 июнь куни Жанубий Кореяда президентлик сайловлари бошланди. Мамлакат шов-шувли импичмент оқибатида лавозимидан четлаштирилган Юн Сок Ёль ўрнига янги давлат раҳбарини сайламоқда.

    Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

    Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 06:00 да очилди ва 20:00 гача очиқ бўлади.

    “Миллий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, соат 09:00 ҳолатига кўра, 2,5 миллионга яқин сайловчи ёки сайловчиларнинг 5,7 фоизи овоз берган”, дейилади хабарда.

    Ўз навбатида, 44 миллион 391 мингдан ортиқ сайловчи овоз беришда иштирок этиш учун рўйхатга олинган, бу эса Жанубий Корея учун рекорддир.

    “Бу сайловлар аввалги президентнинг мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилиш қарори билан бошланган олти ойлик сиёсий инқирозга якун ясаши керак”, деб эслатади BBC.

    Президентлик сайловида беш номзод кўрсатилган. Улардан Демократик партиядан мухолифат етакчиси Ли Чже Мэн ғалаба қозониш учун энг яхши имкониятга эга. Унинг асосий рақиби, ҳукмрон сиёсий куч вакили Ким Мун Су, сўнгги сўровларга кўра, 14 фоизга ортда қолмоқда.

    2024 йил декабрида Жанубий Кореянинг собиқ Президенти Юн Сок Ёль парламентда мухолиф сиёсий кучларнинг устунлигини бартараф этиш учун мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

    Ҳукумат ва парламент ҳарбий ҳолатни қўллаб-қувватлашдан бош тортди. Президентга импичмент эълон қилинди ва суд қарори билан лавозимидан четлаштирилди, деб хабар беради 5.ua.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates