29 май куни бутун мамлакат бўйлаб Корея Республикасида президентлик сайлови учун икки кунлик муддатидан олдин овоз бериш бошланди. Мамлакат бўйлаб 3500 та сайлов участкаси сайловчилар учун очиқ, деб хабар қилди Марказий сайлов комиссияси.
Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 06:00 дан 18:00 гача ишлайди. Асосий овоз бериш 3 июнь куни бўлиб ўтади. Муддатидан олдин овоз бериш хориждаги сайлов участкаларида 20-25 май кунлари бўлиб ўтди.
Президентлик пойгаси фаворити Ли Чжэ Мён аввалроқ муддатидан олдин овоз беришнинг биринчи кунида овоз беришини айтган эди. Унинг асосий рақиби Ким Мун Су ва яна бир номзод Ли Чжун Сок ҳам худди шундай режаларини эълон қилишди.
Корея Республикаси аҳолиси тахминан 51,6 миллион кишини ташкил қилади. Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, мамлакатда Корея Республикасининг қарийб 44,3 миллион фуқароси сайлаш ҳуқуқига эга. Маҳаллий вақт билан 09:00 ҳолатига кўра, навбатдан ташқари сайловларда иштирок этганлар 3,5 фоизни ташкил қилган, деб хабар беради tass.ru.









