ЖАРда кутилмаганда қор ёғди

    Жанубий Африка Республикасида (ЖАР) кутилмаганда қор ёғиши туфайли бир қатор йўлларда транспорт ҳаракати тўхтаб қолди.

    Бу ҳақда маҳаллий SABC News телеканали хабар берди.

    Жанубий Африка Республикасининг жанубий ва жануби-ғарбий ҳудудларига қор ёғди, мамлакат метеорология хизматлари қор ёғишини “ҳалокатли” деб таърифлади. Қор ёғишидан зарар кўрган вилоятларнинг бир қатор йўлларида автомобиллар ҳаракати қисман ёки тўлиқ тўхтаб қолди. Жанубий Африка Республикаси миллий йўл агентлиги маълумотларига кўра, бир қанча инсонпарварлик ташкилотлари қор остида қолган йўл ҳаракати қатнашчиларига шошилинч ёрдам кўрсатмоқда.

    Жанубий Африка Республикасида қор ёғиши жуда кам учрайдиган ҳодиса бўлиб, бу ерда охирги марта 2023 йил июль ойида қор ёққан ва бундан олдин мамлакатда фақат 2012 йилда қор ёғиши кузатилган эди, деб хабар беради regnum.ru.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates