Жазирама иссиқдан сақланиш қоидаларини биласизми?

    Мутахассисларнинг тавсияларига кўра, иссиқ уришининг олдини олиш учун сувсизланишнинг олдини олиш, кунига 3 литр миқдорда суюқлик (совитилган кўк чой, газсиз минерал сув, мевали, кам ёғли сутли ичимликлар) ичиш лозим.

    25 июндан бошлаб юртимизга ёзнинг энг иссиқ даври – «чилла» кириб келди. Ушбу иссиқ мавсум 5 августга қадар давом этади.

    Бу даврда офтоб уришидан сақланиш жуда муҳим. Чунки қуёш уриши – хавфли бўлиб, у ташқи термал омиллар таъсирида организмнинг умумий қизиб кетиши ва ҳароратни меъёрда ушлаб туриш қобилиятини йўқотиши натижасида юзага келади.

    Мутахассисларнинг тавсияларига кўра, иссиқ уришининг олдини олиш учун сувсизланишнинг олдини олиш, кунига 3 литр миқдорда суюқлик (совитилган кўк чой, газсиз минерал сув, мевали, кам ёғли сутли ичимликлар) ичиш лозим. Тўғри тушадиган қуёш нурларидан сақланиш, ундан ҳимояловчи кремлар, кўзойнаклар ҳамда соябонлардан фойдаланиш керак.

    – Кўчага чиқаётганда очиқ рангли табиий матодан тикилган енгил либослар ва иссиқдан сақлайдиган бош кийим кийиш зарур, – дейди дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимов. – Шунингдек, ёғли, қовурилган таомлардан тийилиш ва мева-сабзавотлар истеъмол қилиш тавсия этилади. Таом албатта, тузли бўлиши даркор. Чунки ҳаво ҳарорати юқори бўлганда одам организмидан кўп миқдорда натрий чиқиб кетади. Энг асосий эслатма шуки, кундузи соат 10:00 ва 16:00 оралиғида қуёш нури тушадиган очиқ жойларда юрмаслик лозим. Ҳаво ҳарорати юқори бўлганда оғир жисмоний ишларни чеклаш ва кўпроқ ёпиқ жойларда бўлиш мақсадга мувофиқ. Ёш болалар, кекса кишилар ва сурункали хасталиклар (юрак-қон томир, эндокрин, нафас олиш аъзолари, метаболик ва руҳий хасталиклар) билан оғрийдиган беморлар иссиқлик уришига кўпроқ мойил. Шу сабабли улар саломатлигини мунтазам кузатиб бориш муҳим.

    Тез-тез душ қабул қилиш тананинг нафас олиш тизимини яхшилайди. Сув хона ҳароратида бўлиши керак. Сувни кучли совитиш оқибатида ҳароратнинг кескин ўзгариши зотилжам касаллигига йўл очиб беради.

    Бундай иссиқда кондиционерсиз қийин, албатта. Аммо кондиционер бор хонада унинг рўпарасига ўтириш тақиқланади. Сабаби, кондиционернинг ишлаши жараёнида бактериялар совуқ ҳаво билан бирга хонада ҳайдалиб, сурункали бронхит ва пневмонияни қўзғатиши мумкин.

    Ушбу тавсияларга амал қилиш саломатлигимизни асрашга ва энг муҳими, ёз фаслининг ёрқин таассуротларга бой ўтишига хизмат қилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates