Женевада Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши масаласи кўриб чиқилмоқда

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация Швейцариянинг Женева шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турибди.

    Шу вақтга қадар ташриф кун тартиби бўйича халқаро ташкилотлар вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказилди.

    Хусусан, 2023 йил 14 мартда Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) Бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан музокаралар ўтказди.

    Учрашув чоғида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириш масалалари, жумладан, жорий йил 14-15 март кунлари Ишчи гуруҳнинг 6-йиғилишини ўтказиш имкониятлари муҳокама этилди. Мамлакатимизнинг Ташкилотга аъзо бўлишини жадаллаштириш мақсадида ЖСТга аъзо барча давлатлар билан товар ва хизматлар бозорларига кириб бориш юзасидан икки томонлама музокараларни фаоллаштириш ва уларнинг якунлари бўйича тегишли баённомаларни имзолаш зарурлиги қайд этилди.

    ЖСТ Бош директори Ўзбекистон ҳукуматининг республиканинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни доирасидаги саъй-ҳаракатларини, шу жумладан, йирик аъзо давлатлар билан икки томонлама музокаралар олиб бораётганини олқишлади. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг фаол ташаббускорлиги туфайли Ташкилот билан ҳамкорлик ижобий динамикага эга бўлди.

    Айни пайтда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳининг 6-йиғилиши бўлиб ўтяпти. 2 кун давомида бўлиб ўтадиган мазкур йиғилишда республика савдо режимининг барча жиҳатларига тааллуқли 10 дан ортиқ янги ҳужжатлар кўриб чиқилади, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates