JICA чармсаноат соҳасига 40 миллион доллар ажратилади

    Инвестициялар 29 январ 2024 1027

    “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси Фахриддин Бобоев Ўзбекистон делегациясининг Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) вице-президенти Сачико Имото билан бўлган учрашувида қатнашди.

    Мулоқотда “Ўзбекистонда чорвачилик соҳасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган ишлар ва инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш масалалари муҳокама этилди.

    Дастлаб, JICA раҳбариятига мамлакатимизда чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хом ашёни чуқур қайта ишлаш, ундан тайёр маҳсулотлар олиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси, инвестиция, экспорт салоҳияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.

    Мулоқотда “Ўзбекистонда чорвачилик соҳасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасидаги дастурларни молиялаштириш масаласи атрофлича муҳокама этилди. JICA раҳбарияти лойиҳа доирасида 200 миллион доллар маблағ ажратилишини маълум қилди.

    JICA дан жалб этиладиган маблағлар чорвачилик, чармсаноат, балиқчилик, паррандачилик соҳаларидаги тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар бериш орқали молиявий қўллаб-қувватланади.

    Жумладан, Ушбу ўзлаштириладиган маблағларнинг 40 миллион доллари терини қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўналишда фаолият юритиш ниятида бўлган тадбиркорларга имтиёзли кредит шаклида ажратилади, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates