Ижтимоий тармоқларда Транспорт прокуратураси томонидан туризм соҳаси тадбиркорлик субъектларига жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилаётгани ва Туризм қўмитасига мазкур туроператор ва тур агентларнинг лицензияларини тўхтатиб турилиши юзасидан хат юборилгани бўйича хабарлар тарқалди.
Қўмита мазкур ҳолатга муносабат билдириб, туристик корхоналар таҳлил қилинганини билдириди.
Таъкидланишича, мазкур хат хусусий авиакомпания парвозларининг кечикиши натижасида “Умра” тадбирлари вақтида моддий ва маънавий жабр кўрган фуқаролардан олинган маълумотлар асосида юборилган.
Мазкур мурожаат хатида келтирилган дастлабки туристик корхоналар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида Туризм қўмитаси томонидан Транспорт прокуратурасига мутахассис ажратилди.
Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар яратилиб, ҳукумат томонидан катта имкониятлар бериб келинмоқда. Шу боис, амалдаги қонунчиликка асосан фаолият олиб бораётган туристик корхоналарга ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида, Транспорт прокуратураси билан биргаликда жиноят ишига алоқадор бўлган туристик корхоналарнинг идентификация рақамига (СТИР) аниқлик киритиш ишлари олиб борилмоқда.
"Ҳолат юзасидан алоқадор бўлган туристик корхоналарнинг идентификация рақамларини (СТИР) аниқлаш ишлари якунланганидан сўнг жиноят иши очилган корхоналарнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатиб турилишини маълум қиламиз, дейилади расмий муносабатда.