Жиззах белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

    Миллий спорт туримиз – белбоғли кураш йилдан йилга дунё бўйлаб оммалашиб бормоқда. Белбоғли кураш бўйича ҳар йили ўтказилаётган жаҳон чемпионатлари, халқаро турнирлар белбоғли курашнинг тобора ривожланишига хизмат қилаётгани бор гап.

    Яна бир яхши янгилик: жорий йилнинг 20-25 май кунлари Жиззах шаҳрида катталар ўртасида илк бор белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

    Бирлашган курашлар олами (UWW), Осиё белбоғли кураш конфедерацияси, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Жиззах вилояти прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу Осиё чемпионатида Ҳиндистон, Эрон, Индонезия, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби 20 га яқин давлатдан номдор полвонлар иштирок этиши кутилмоқда.

    UWW таснифига кирувчи белбоғли кураш бўйича ўтказиладиган Осиё чемпионатида эркаклар -57,-62,-68,-75,-82,-90,-100 ҳамда +100 кг. вазн тоифасида куч синашса, аёллар -52,-58,-66,-76,+79 кг. вазнларда беллашади. Шунингдек, мусобақа доирасида UWW таркибидаги Қозоғистоннинг "Қазақ Куреси" ва Қирғизистоннинг "Алиш" кураш спорт турлари бўйича ҳам Осиё чемпионати ўтказилади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates