Жиззах политехника институти қошидаги академик лицейига нисбатан иш қўзғатилди

    Рақобат қўмитаси томонидан Жиззах политехника институти қошидаги академик лицейи амалга оширган давлат харидларида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

    Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

    Қайд этилишича, Рақобат қўмитасининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасига "JOMBOY PARXEZ TAOM" МЧЖнинг мурожаати асосида Жиззах политехника институти қошидаги академик лицейи амалга оширган давлат харидлари қонунийлиги юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.

    Олиб борилган ўрганишларда буюртмачи томонидан "etender,uzex,uz" электрон тизимида умумий қиймати 1 млрд сўмга яқин бўлган тайёр иссиқ овқат бўйича аутсорсинг хизматини кўрсатиш учун амалга оширилган давлат харидларида савдоларни ўтказишнинг қонунчиликда белгиланган тартибини бузиш ҳолатлари аниқланди.

    Юқоридагиларга кўра, Қўмита махсус комиссияси томонидан "Рақобат тўғрисида"ги Қонунининг 29-моддаси талабларини бузиш аломатлари билан буюртмачи ташкилотга (Жиззах политехника институти қошидаги академик лицейи) нисбатан иш қўзғатилиб, қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди ва масъулларга тегишли чоралар кўрилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates