Жиззах вилоятида зилзила бўлди

    ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, Жиззах вилоятида 31 май куни ерости силкинишлари қайд этилди.

    Қайд этилишича, Тошкент вақти билан 03:25 да Жиззах вилоятида зилзила содир бўлди.

    Эписентр — Бахмал тумани. Зилзила координаталари: 39,77 градус шимолий кенглик; 67,97 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,2. Чуқурлик 15 километр. Зилзила эписентри Тошкентдан 197 километр жануби-ғарбда.