Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Назорат тадбирларида Сурхондарё вилояти, Денов туманидаги V–VII асрларга оид «Қорабоғтепа-1» археологик ёдгорлигининг 585 м/куб майдони фуқаро С.С. ва М.С.лар томонидан уй-жой қуриш мақсадида текислаб юборилиб, ёдгорликка 19,3 млрд сўмлик зарар етказилган.
Шунингдек, Сариосиё туманидаги мил.авв. III–I асрларга оид «Ҳайвонтепа» археология ёдгорлигининг 3500 м/куб майдони «М.И.С» хусусий корхонаси томонидан иссиқхона қуриш мақсадида бузилиб, ёдгорликка 208,1 млрд сўмлик зарар етказилган.
Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга нисбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.