Жондошлик қондошликдан бошланади

    Саломатлик 13 сентябр 2021 906

    ДХА Фарғона вилоят бошқармаси тизимидаги бир гуруҳ ходимлар Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган акция доирасида ўзгалар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида ўз қонини унга муҳтожларга беғараз топширдилар.

    — Акцияда илк бор иштирок этяпман, — дейди Марғилон шаҳар ДХМ директори Алишер Хакимов. — Акциядан хабар топиб, дарҳол иштирок этиш иштиёқи туғилди. Ёшман, куч-ғайратим баланд. Атрофимизда биз каби соғлом инсонларга ҳавас қилган қанчадан-қанча беморлар бор. Уларга мадад керак. Биз ҳозир уларни қўллаб-қувватламасак, кейин кеч бўлади. Айниқса, бугунги коронавирус инфекцияси авж олган пайтда атрофимиздаги инсонларга имкон қадар ёрдам қўлини чўзишимиз лозим. Насиб бўлса, эндиликда ушбу акцияда доимий қатнашмоқчиман.

    Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Адлия вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида «Мен донорман» акцияси давом этяпти, деб хабар беради Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

    2005 йил май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ассамблеясининг сессиясида қон донорлигини қўллаб-қувватлашга оид қарор қабул қилинган.

    Бугун юртимизда кенг жамоатчиликка донорликнинг ижтимоий аҳамияти, инсон саломатлиги учун фойдали жиҳатлари, бахтсиз ҳодисалар юз бериши, шошилинч тиббий ёрдам ҳар дақиқа зарур бўлиши, беғараз донорлик ҳақида маълумотлар тарқатилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates