Жўқорғи Кенгес раиси Чимбой туманида бир қатор раҳбарларни ишдан олди

    Туманда белгиланган вазифалар тўлиқ бажарилмаган, ёлғон маълумотлар ва ҳисоботларни қўшиб ёзишлар аниқланган.

    Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Чимбой туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фуқароларга муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва бу йўналишда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан мажлис ўтказди.

    2023 йил туман дастури доирасида 9117 янги иш ўрни яратиш белгиланган бўлсада, бу вазифа тўлиқ бажарилмаган, ёлғон маълумотлар ва ҳисобатга қўшиб ёзишлар аниқланган.

    Чимбой туман солиқ инспекцияси бошлиғи томонидан ўзига бириктирилган вазифаларга маъсулиятсизлиги туфайли бюджет тушумларида кўплаб камчиликлар юзага келган.

    Шунингдек, туманда бир қатор молиявий камчиликлар ҳам аниқланган, ичимлик сув, газ ва электр энергияси учун қарздорликларни ундириш тўғри йўлга қўйилмаган.

    Мажлисда туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи, туман солиқ бўлими бошлиғи ва туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғини эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш бўйича топшириқ берилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates