ОТМларга ўқишга қабул қилишда жами 206857 нафар (43783 таси грант, 163074 таси тўлов-контракт) талаба учун ўрин ажратилади.
а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича жами 189727 (34 860 нафар грант, 154 867 нафар контракт:
кундузги таълим шаклига — 126 714 нафар (34 860 нафар грант, 91 854 нафар контракт);
сиртқи таълим шаклига — 49 063 нафар (контракт);
кечки таълим шаклига — 11 125 нафар (контракт);
масофавий таълим шаклига – 2 825 нафар (контракт);
б) магистрлар тайёрлаш бўйича — 17 130 нафар (8 923 нафар грант, 8 207 нафар контракт) этиб белгиланди.
Шунингдек, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномаси мавжуд олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича қўшимча 2 000 та давлат гранти;
республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш учун 1 000 та давлат гранти;
Ногиронлиги бўлган шахслар учун умумий қабулдан 2 фоизли;
Ҳарбий тавсияномалилар учун қўшимча квота;
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун умумий қабулдан 1 фоизли;
Ҳарбийларнинг фарзандлари учун давлат грантидан 2 фоизли;
ИИО ходимлари фарзандлари учун давлат грантидан 5 фоизли;
Божхона ходимлари фарзандлари учун давлат грантидан 2 фоизли қўшимча грант ўринлари ажратилди.