220 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва маълумот бериш орқали ҳал қилинган. 30 та мурожаат рад қилинган. 1 та мурожаат тугатилган. 50 та мурожаат юзасидан тушунтиришлар берилган.
Мазкур мурожаатлар таснифи бўйича таҳлил қилинганда 126 та уй-жой, ер билан таъминлаш, 95 та иш билан таъминлаш, 55 та алимент, 24 та соғликни сақлаш, 167 та газ, электр, сув, иссиқлик, 54 та пенсия ва нафақа 672 та бошқа хизмат соҳасидаги масалалар ташкил қилади.
– «АDB NEXT» корхонасида ишлайман, – дейди Бухоро шаҳридан яшовчи фуқаро Нигора Авезова. – Ушбу корхона томонидан ишлаган ойларим учун иш ҳақи пулларим тўланмаган эди. Бу борада шаҳар Халқ қабулхонасига мурожаат қилдим. Мурожаатим ижобий ҳал этилди.
–Худди шундай ариза билан Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчаси 7/8 уй 76 хонадонда яшовчи фуқаро Мухайё Ташова ҳамда бир гуруҳ хотин-қизлар мурожаат қилган, – дейди қабулхона мутахассиси Миржон Тошев. – Қабулхона мутахассисларининг аралашуви натижасида фуқароларнинг иш ҳақи тўланиб берилди.
Халқ қабулхонаси томонидан Бухоро шаҳрининг Заргарон кўчаси 7-уйда яшовчи Зулфия Ибодова ҳамда Х.Арбоб кўчаси 12-уйда яшовчи Рахима Муинованинг мурожаати ўз вақтида ечим топди. Гап шундаки, юқорида номлари келтирилган фуқаролар анча йиллар давомида ногиронликлари сабаб тўшакда михланиб қолишганди. Мутасаддилар уларнинг мурожаатини ўрганиб уларга ногиронлик аравачаси туҳфа этди.
Жорий йилнинг ўтган даврида Бухоро шаҳар Халқ қабулхонаси томонидан корхона ва ташкилотларга жами 29 та тақдимнома киритилган. Натижада 2 нафар масъул ходимлар вазифасидан озод этилган. 4 нафар масъулларга «Ҳайфсан» интизомий чораси қўлланилиб, 15 нафар ходимлар расман огоҳлантирилган, деб хабар беради pm.gov.uz








