Жойлардаги «метан» гази тан нархини оширган «заправка» тармоқдан узилмоқда

    «Ўзенергоинспекция»нинг хабар беришича, жойларда «Метан заправка»ларда сотилаётган табиий газнинг тан нархини оширганлик ҳолати учун қатъий чоралар кўрилмоқда.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 мартдаги 173-сонли қарори билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 июнгача бир куб метр учун 3 350 сўм этиб белгиланган эди.

    Бу борада «Ўзенергоинспекция»нинг барча ҳудудий бошқармалари томонидан жойларда доимий назорат тадбирлари ўказилиб, истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар тезкорлик билан ўрганилмоқда.

    Маълумки, ушбу қарор талабларига риоя қилмаган АГТКШларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши олдиндан огоҳлантирилган эди.

    Жорий йилнинг 2 апрель куни Андижон вилояти, Избоскан туманида жойлашган «Б.И.М» МЧЖга қаршли АГТКШ асоссиз равишда нархни оширганлик ҳолати юзасидан келиб тушган мурожаат «Ўзенергоинспекция» Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан тезкорлик билан ўрганилди.

    Ўрганиш натижасида ушбу АГТКШ масъуллари огоҳлантирилишига қарамасдан суний равишда нархни оширганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ноқонуний фаолиятга нисбатан тегишли чоралар кўрилиб, қоидабузар истемолчи табиий газ тармоғидан ажратилди.

    Шунингдек, Намангандаги газ тўлдириш шаҳобчаларида 3800 сўмга кўтарилган газ нархи 3350 сўмга тушурилди.

    Айни дамда Наманган вилоятидаги деярли кўплаб газ тўлдириш шаҳобчаларида 1 куб газ нархи 3350 сўмдан сотилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates