J.P.Morgan: Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 8,1 фоизга ўсиши кутилмоқда

    Молия 8 июл 2021 963

    “J.P. Morgan” инвестиция банки 2021 йилнинг 21 июнида Ўзбекистон Республикасига бағишланган “Uzbekistan: Soum’er Solstice” (“Ўзбекистоннинг қуёш каби кўтарилиши”) номли таҳлилий ҳисоботини эълон қилди.

    Унга кўра, Ўзбекистон сўнгги 20 йил ичида Ўрта Осиё, Шарқий Европа, Яқин Шарқ ва Африка (CEEMEA) мамлакатлари орасида юқори ва барқарор ўсиш суръатига эриша олган саноқли мамлакатлардан бири бўлган.

    Хусусан, республика иқтисодиёти сўнгги ўн йил мобайнида йилига ўртача 6 фоизга ўсиб борган ва бу билан кўпгина мамлакатларнинг “ҳаваси”га сазовор бўлган.

    Улкан ислоҳотлар режаси келгусида сўнгги йиллардагидек ёки ундан ҳам юқори иқтисодий ўсишни таъминлайди.

    “J.P. Morgan”га кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистонда ислоҳотлар жадаллашувига эришилган, ушбу ислоҳотлар мамлакатнинг иқтисодий ўсиш салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

    Шу билан бирга, Ўзбекистон бозорларни эркинлаштириш, кенг кўламли хусусийлаштириш орқали давлатнинг иқтисодиётдаги улушини камайтириш каби ислоҳотлар остонасида турибди. Бунда халқаро молия институтлари кўмагидан кенг фойдаланилмоқда.

    Давлат корхоналари ислоҳотига тўхталар экан, “J.P. Morgan” хусусийлаштириш иқтисодий наф олиб келишини, бироқ,

    у хатарлардан холи эмаслигини таъкидламоқда. Бунга Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг 1990 йиллардаги тажрибаси мисол қилиб келтирилган.

    Шу сабабдан, Ўзбекистон Ҳукумати давлат корхоналарини қай тарзда хусусийлаштириши муҳимлиги айтилмоқда.

    Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон 2020 йилда иқтисодий инқирозга қарамай 1,6 фоиз ўсишни таъминлай олган. Шу билан бирга, Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 8,1 фоиз, 2022 йилда

    6,3 фоиз ўсишга эришади (“J.P. Morgan” прогнози Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа халқаро молия ташкилотлар прогнозларидан юқори).

    Ҳисоботда айтилишича, 2021 йилги иқтисодий ўсишга асосан қурилиш ва саноат тармоқлари ҳисса қўшади.

    “J.P. Morgan”нинг таъкидлашича, Ўзбекистон фискал сиёсатдан иқтисодиётни бошқаришнинг асосий воситаси ўлароқ фойдаланади. Ҳукумат 2020 йилда консерватив фискал сиёсатни амалга оширди (умумий фискал тақчиллик аввал прогноз қилинган ЯИМнинг 7 фоизи ўрнига ЯИМнинг 4,4 фоизига тенг бўлди).

    Ҳисоботга кўра, 2016 йилдан кейин давлат қарзи тез суръатлар билан ўсиши кузатилсада, Бюджет қонуни билан давлат қарзининг энг юқори миқдори (ЯИМга нисбатан 60 фоиз) белгиланлиги ва давлат қарзининг 60 фоизга етиши эҳтимоли пастлиги қайд этилган.

    Кенгайиб бораётган жорий операциялар ҳисоби тақчиллигининг асосий сабаби ўлароқ иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашга қаратилган чоралар ҳамда Ўзбекистоннинг “дунёга очилаётганлиги” кўрсатилмоқда.

    “J.P. Morgan” прогнозларига кўра, олтин нархи 2022 йилга бориб 1 350 долларгача тушиши мумкин. Шу сабабдан, Ўзбекистон жорий операциялари ҳисоби тақчиллиги 2021 йилда ЯИМга нисбатан 4,5 фоизни, 2022 йилда ЯИМга нисбатан 8,5 фоизни ташкил этиши прогноз қилинмоқда.

    “J.P. Morgan”нинг таъкидлашича, Ўзбекистон суверен халқаро облигациялари нархлари макроиқтисодий ҳолатнинг яхшиланаётганини акс эттиради. Хусусан, амалга оширилаётган таркибий ислоҳотлар инвесторлар “иштаҳаси”га ижобий таъсир кўрсатади.

    Бироқ, ички капитал бозори кўлами кенгайтириш, даромадлилик эгри чизиғини узайтириш зарурати ва норезидентлар учун мавжуд чекловлар ҳам қайд этилган бўлиб, 2022 йилдан ички капитал бозорида ўзгариш кутилаётгани таъкидланган.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6207-сонли Фармони билан капитал бозорини, шу жумладан давлат қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш бўйича тегишли чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates