ЖССТ Ғазодаги шифохоналарнинг фақат ярми ишлаётганини маълум қилди

    Ғазо секторидаги мавжуд 36 шифохонадан фақат 17 таси қисман ишламоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) сайтида эълон қилинган хабарда айтилади.

    Унинг маълумотларига кўра, анклавдаги бирламчи тиббий ёрдам кўпинча мунтазам равишда ўққа тутишлар ва эвакуациялар туфайли аҳолига етиб бормай қолмоқда. Хусусан, Ғазодаги энг йирик реабилитация марказларидан бири, ЖССТ кўмагида фаолият кўрсатган Nasser Medical Complex шифохонаси ўтган йилнинг декабрь ойида дори-дармон тақчиллиги ва малакали кадрлар етишмаслиги туфайли ишини тўхтатиб қўйган эди, февраль ойида эса анклавга навбатдаги ҳужум пайтида унга жиддий зарар етди. “Ўткир реабилитация хизматлари жиддий тўсиқларга дуч келяпти ва мураккаб жароҳатлар учун махсус даволаш имконининг йўқлиги беморларнинг ҳаётини хавф остига қўймоқда”, деди ЖССТнинг Фаластиндаги вакили Ричард Пиперкорн.

    Ташкилот 23 июль ҳолатига кўра, Ғазода жабрланган 22 500 кишининг камида тўртдан бир қисми тўлиқ тузалиб бўлмайдиган жароҳатларга дуч келганини эслатди. Шундай қилиб, 13,4 мингдан 17,5 минг нафаргача одамнинг оёқ-қўлларига жиддий шикаст етди, уларннинг тахминан 3-4 минг нафарини ампутация қилишга эҳтиёж туғилди, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates