ЖССТ: Ливанда 24 соат ичида 28 нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлди

    Ливанда олиб борилаётган ҳарбий операциялар туфайли сўнгги 24 соат ичида 28 нафар тиббиёт ходими ҳаётдан кўз юмди.

    Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Х ижтимоий тармоғида ёзди.

    “Ливанда сўнгги 24 соат ичида 28 тиббиёт ходими вафот этди”, деди у ва мамлакат жанубида 37 соғлиқни сақлаш муассасаси ёпилганини қўшимча қилди.

    Унга кўра, Байрутда учта шифохона ходимлари ва беморлар тўлиқ, яна иккитаси эса қисман эвакуация қилинди, деб хабар беради report.az.

    “Кўплаб тиббиёт ходимлари ишга бормаяпти, улар бомбардимон туфайли ўзлари фаолият юритган ҳудудларини тарк этишди. Бу жароҳатларни оммавий даволаш ва тиббий хизматларнинг узлуксизлигини жиддий чеклайди”, деди Гебрейесус.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates