ЖССТ раҳбари: коронавируснинг янги штаммининг юзага келиш хавфи сақланиб қолмоқда

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус коронавируснинг янги штамми пайдо бўлиши хавфи сақланиб қолаётганини маълум қилди.

    Бу эса COVID-19 туфайли касалланиш ва ўлим кўрсаткичларининг кескин ошишига олиб келади, деди у Женевада бўлиб ўтган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессиясида.

    ЖССТ раҳбари ковид билан боғлиқ глобал фавқулодда вазиятнинг тугагани икки ҳафта олдин, яъни 5 май куни эълон қилинганини эслатиб ўтди.

    “COVID-19 билан боғлиқ глобал фавқулодда ҳолатнинг бекор қилингани соғлиққа таҳдид соладиган глобал хавф тугаганини англатмайди”, деди Гебрейесус.

    Унинг сўзларига кўра, COVID-19 нинг бошқа вариантининг юзага келиш хавфи сақланиб қолмоқда ва у касалланиш ва ўлим кўрсаткичларининг ошишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, “янги патогеннинг пайдо бўлиши янада хавфлироқ”.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари дунё мамлакатларини соғлиқни сақлаш соҳасидаги янги фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш соҳасидаги ишларни фаоллаштиришга чақирди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates