ЖСТ: кенг имкониятлар майдони

    Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Корея Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг ЖСТга кириш йўли” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

    Тадбирда депутатлар, маҳаллий ва хорижий ташкилотлар, жумладан, Жаҳон савдо ташкилоти, Европа Иттифоқи вакиллари, АҚШ, Буюк Британия, Хитой, Франция, Ҳиндистон, Япония дипломатик корпуси вакиллари, олимлар ҳамда талабалар иштирок этди.

    Қайд этилганидек, ЖСТнинг асосий мақсадларидан бири ўзини ўзи ҳимоя қилишни кучайтириш ва протекционизм қўлланишини бекор қилишдан иборат. Мазкур ташкилот халқаро тижорат учун қулай ҳуқуқий тизимни тақдим эта оладиган имконият эшигини очиши билан ҳам эътибор қозонган. Ўзаро қабул қилинган муҳим ҳужжатлар давлатларнинг савдо сиёсатини келишилган мезонларда юритишида масъулият юклайди. Бундан кўзланган мақсад — жаҳон бозорида муваффақиятли фаолият юритишда товарлар ва хизматларни ишлаб чиқувчилар, экспортёр ва импортёрларга кўмак бериш.

    – Халқаро савдони либераллаштириш, савдо битимлари одиллигини таъминлаш, иқтисодий ўсиш ва халқ фаровонлигини ошириш ЖСТнинг асосий функциялари сирасига киради, – дейди Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Қорабоев. – ЖСТ унга аъзо мамлакатлардан ички бозорни эркинлаштиришни қатъий талаб қилади. Ушбу вазифани бажариш эса унчалик осон кечмайди. Сабаби, арзон ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи чет эл корхоналарига рақобат қила олмаган миллий корхоналар таназзулга учраши мумкин.

    Конференция ишида қилинган маърузалар, муҳокама ва тақдимотлар бу борада муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.

    Экспертлар маҳаллий саноат ва унинг тармоқларига потенциал таъсирни, иқтисодий ўсиши кутилаётган соҳалар ва юзага келиши мумкин бўлган янги муаммоларни ўрганиб чиқди. Ўзбекистоннинг ЖСТга кириш йўлида бериладиган кўмак, халқаро ҳамкорлик ва шериклик муҳимлиги борасида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

    Конференцияда мамлакатимизда ва жаҳон саҳнасида таниқли бўлган маърузачи ва спикерлар мавзуга доир мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates