Журналистлар Нукусда фикр алмашди

    Воқеа-ҳодисалар 27 феврал 2024 760

    Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан Нукус шаҳридаги  Қорақалпоқ давлат университетида “Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда воқеликни холис ёритиш: бугунги ҳолат, таҳлил, таклиф ва тавсиялар” мавзусида минтақавий конференция ўтказилди.

    Унда Қорақалпоғистондаги оммавий ахборот воситалари ходимлари, жумладан, устоз журналистлар, интернет нашрлари масъуллари ва мухбирлари, блогерлар, ҳокимликлар ахборот хизмати раҳбарлари, шунингдек, Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятидан келган медиа тузилма ҳамда жамоатчилик вакиллари, талаба-ёшлар иштирок этди.

    Қорақалпоқ давлат университетининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Сахабатдин Алауатдинов олиб борган конференцияда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Қорақалпоғистонда аҳолига қулайлик яратиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, мамлакатимизда миллий журналистикани ривожлантириш бўйича ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар самаралари, айни кунда соҳа вакиллари олдида турган долзарб вазифалар хусусида сўз юритди.

    “Ижтимоий тармоқларда дезинформация ва мисинформация масаласи: уларга қарши қандай курашиш мумкин?”. Ушбу мавзу бўйича “Янги медиа таълим маркази” директори, филология фанлари доктори Беруний Алимов маъруза қилди. У замонавий кўргазмали воситалар орқали дезинформация ва мисинформация атамаларига изоҳ берди. Маълум қилинганидек, Мисинформация – ёлғон, тўлиқ ва аниқ бўлмаган, сохта ахборот, аммо зарар етказишга қаратилмаган хабар; дезинформация эса – бирор шахс, ижтимоий гуруҳ, маълум бир ташкилотга, минтақага, мамлакатга қасддан зарар етказувчи ёлғон ахборот.

    Анжуманда интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жадал ривожланаётган ҳозирги замонда дезинформация ва мисинформация масаласи кун тартибига чиққанлиги, уларга қарши самарали курашиш йўллари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

    Конференцияда “Қорақалпоғистон тонги” газетаси бош муҳаррири Назира Матёқубова жойларда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни холис-ҳаққоний, адолатли ёритиш, матбуот ва сўз эркинлиги, касб этикаси талабларига риоя қилиш масалалари, сўз масъулияти, соҳамиз олдида турган мавжуд камчиликлар ва уларнинг ечимлари ҳақида маъруза қилди.

    Эркин мулоқот тарзида ўтган тадбирда Қорақалпоқ давлат университетидан — филология фанлари доктори, доцент Зияда Кожикбаева, филология фанлари доктори, доцент Тамара Машарипова, Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети талабалари Ситора Ахметова, Нажиматдин Алласугуров ва бошқалар мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини, таклиф ва тавсияларини билдирди.

    Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси
    Ахборот хизмати

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates