Кадрларни танлов асосида ишга қабул қилиш ва баҳолашнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилади

    Мамлакатимизда 29 январ 2022 3865

    Бу ҳақда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурининг 10-мақсадида (Давлат фуқаролик хизмати тизимини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш) келтирилган.

    Дастурнинг 34-бандида давлат хизматида коррупция омилларини бартараф этиш, кадрларни танлов асосида ишга қабул қилиш ва улар фаолияти самарадорлигини холисона баҳолашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш вазифаси белгилган.

    Мазкур банд ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг сентябрь ойига қадар қуйидагилар амалга оширилади:

    - Давлат фуқаролик хизмати тизимига кирувчи давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни ишга қабул қилишда очиқ мустақил танлов орқали саралаб олишнинг ягона қоидаларини ишлаб чиқиш.

    - Давлат хизматига кириш ва уни ўташ, кадрлар захирасини шакллантириш, ходимларни баҳолаш билан боғлиқ жараёнларни рақамлаштиришни назарда тутувчи “Рақамли давлат хизмати” лойиҳасини амалга ошириш.

    - Давлат хизматида соҳалар кесимида юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш.

    - Давлат хизматчилари ва давлат органлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш бўйича рейтинг тизимини жорий этиш.

    Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун масъул ижрочилар этиб — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги белгиланган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates