Кальцийнинг ўзлаштирилишини яхшилайдиган маҳсулотлар номи айтилди

    Диетолог Михаил Гинзбургнинг сўзларига кўра, диетага D ва К2 витаминлари бўлган озиқ-овқатларни киритиш керак. Чунки улар кальцийнинг организм томонидан ўзлаштирилишини яхшилайди.

    Кальций сут ва сут маҳсулотларида мавжуд. Одамлар одатда етарли миқдорда кальций истеъмол қилишади, лекин унинг ўзлаштирилишига ҳисса қўшадиган озиқ-овқатларни истеъмол қилишмайди.

    Диетолог барча турдаги дуккаклиларни парҳезга киритишни маслаҳат берди, чунки улар К2 витаминига бой. Шунингдек, ёғли балиқ, балиқ ёғи ва тухум сариғини истеъмол қилишни тавсия этди, чунки уларда D витамини бор.

    Баъзи овқатлар эса, аксинча, организмдаги кальцийни чеклаб қўяди. Булар кофеинли ичимликлар ва озиқ-овқатлар, туз, пальма ёғи, сода, дейилади mir24.tv сайтида.