Бу ҳақда Давлат думасининг Ўзбекистон парламенти билан алоқалар бўйича депутатлар гуруҳи ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Россия Федерацияси Давлат думаси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳининг қўшма мажлисида Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов айтиб ўтди.
“Ўзбекистонда “КАМАЗ” автомаркази, йиғув линияси очилди. Ва, албатта КАМАЗ Москвада бўлгани каби автобуслар ва электробусларни етказишни ҳам кўзда тутган”, дейди Татаристон Президенти.
Миннихановнинг қайд этишича, “Татнефть” Ўзбекистонда шина маҳсулотларни етказиб бермоқда ҳамда авто ёнилғи қуйиш станциялари ташкил этиш масаласида иш олиб бормоқда. Бундан ташқари, “ЕлАЗ”, ТЭМПО, КМПО, “КЭР-Холдинг”, “Татхимфармпрепараты”, “Ремдизель”, ПОЗиС ва бошқа компаниялар Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради tatar-inform.ru.